Карлсен Абдусатторовга яна ютқазиб қўйди
Спорт
−
10 Июнь 2023
8932Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов “Norway Chess-2023” сўнгги турида норвегиялик Магнус Карлсенни мағлуб этди. Бу ҳақда “Chess” нашри хабар берди.
Норвегиянинг Ставангер шаҳрида 29 майдан 9 июнга қадар бўлиб ўтган шахмат бўйича “Norway Chess-2023” супертурнирининг сўнгги турида Абдусатторов норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши дона сурди.
Асосий вақтда дуранг натижа қайд этилган бўлса, армагедонда ғалаба ўзбекистонлик шахматчига насиб қилди. Умумий 9-тур якунига кўра, Абдусатторов 9 очко жамғариб, мусобақани 9-ўрин билан якунлади.
Мазкур мусобақада ғолиблик АҚШ вакили Ҳикару Накамурага, иккинчи ўрин яна бир америкалик шахматчи Фабиано Каруанага насиб қилди. Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу эса Норвегиядан учинчи ўрин билан қайтадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нодирбек Абдусатторов Норвегияда ўтказилган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 225 минг долларлик турнирнинг блиц йўналишида ғолиб бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь