Карим Хон АҚШ санкциялари остига тушди
Олам
−
13 Февраль
3557Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Бош прокурори, Буюк Британия фуқароси Карим Хон Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ҳибсга олиниши бўйича ордер берилишига алоқадорлиги сабабли АҚШ санкциялар остига тушди. Бу ҳақдаги қарор АҚШ Молия вазирлиги сайтида эълон қилинди.
Бунга қадар “Reuters” манбалари ҳам Хонга нисбатан санкциялар киритилгани ҳақида хабар берганди. Нашрнинг ёзишича, унга қарши чоралар орасида АҚШдаги активларини музлатиш ва ўзи ҳамда унинг оила аъзолари учун мамлакатга кириш тақиқи бор. Шунингдек, бошқа шахсларга нисбатан ҳам чекловлар режалаштирилгани маълум қилинган.
Қайд этиш жоиз, 2024 йил ноябрда ХЖС Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантга нисбатан Ғазо секторидаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлар учун ҳибсга олиш ордерлари чиқарган эди. Суд ордерларни беришда Исроилнинг юрисдикцияга қарши далилларини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ХЖСнинг ўз мамлакати ва Исроилга қарши “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатлари”, жумладан, Нетаньяху ва Галантга нисбатан ҳибсга олиш ордерлари чиқаргани учун ушбу судга қарши молиявий санкциялар ҳақидаги фармонни имзолагани хабар қилинганди.
Бунга жавобан ХЖС барча кўриб чиқилаётган ишлар бўйича бутун дунё бўйлаб миллионлаб бегуноҳ жабрланувчилар учун адолат ва умидни таъминлашни давом эттиришини маълум қилди.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель
Тренддагилар




