Карантинда қанча одам сақланаётгани маълум қилинди

Жамият

image
“Mediapark” қўриқчисида коронавирус аниқланди north_east

“Mediapark” қўриқчисида коронавирус аниқланди

Ҳозирда 49 117 нафар фуқаро карантинда сақланмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

Қайд этилишича, сўнгги 14 кун давомида тасдиқланган 937 та касалланиш ҳолатидан 412 нафари ёки 47 фоизи аҳоли орасидан, 525 нафари ёки 53 фоизи хориждан келган фуқароларда аниқланган.

Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 49 117 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Уларнинг 26 794 нафари уй шароитида, 22 323 нафари стационар шароитда карантинга олинган.

Республика бўйича 45 та ПЗР (полимераз-занжирли реакция) лаборатория комплексида иш самарадорлиги юқори қувватга эга. Экспресс усулда ишлайдиган 75 та ПЗР жиҳозлари куну-тун ишламоқда ва бу жараёнга 137 нафар тажрибали врач-вирусолог жалб қилинган.

Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 18 655та, эпидемия мавсуми давомида 748 555та тест синови ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг