Карантинда қанча одам қолди?

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳозирда 59 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда сақланмоқда. Бу ҳақда бугун, 3 май куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“59 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатини ўтаяпти. Уларнинг 45 минг нафари уй шароитида, 14 мингдан зиёди стационар шароитда карантинга олинган“ дейди Нурмат Отабеков.

Шунингдек, ҳозирда ҳудудларда даволанаётган беморларнинг аҳволи юзасидан ҳам маълумот берилган. Таъкидланишича, айни вақтда 847 бемор даволаш муолажаларини оляпти. Улардан 12 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Маълум қилинишича, Беморларнинг 60 фоизи соғайган, Улар реабилитация марказларига ўтказилган.

Маълум қилинишича, кеча, 2 май куни 12 мингдан кўпроқ лаборатория текшируви амалга оширилди. Шу пайтга қадар 317 мингдан кўпроқ ҳолатда вирусологик текширувлар ўтказилгани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

653

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг