Карантин вақтида иш излаётганлар кексаларни парваришлаб, пул топиши мумкин
Жамият
−
23 Апрель 2020
5669Карантин вақтида айрим айрим агентликлар кексаларни парвариш қиладиган ишчиларни жалб қилаётгани ҳақидаги маълумотлар тўғрими? Ушбу савол билан бугун, 23 апрель куни АОКА штабида ўтказилган брифингда мурожаат қилинди.
Мазкур масалага тўхталар экан, брифингда иштирок этган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова шундай деди:
“Бандлик вазирлиги иш излаётганларга ёрдамлашиш мақсадида уларни жамоатчилик ишларига, хусусан, парваришга муҳтож шахсларга қараш учун жалб қилмоқда”.
Ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, карантин шароитида шу тариқа 4,2 минг киши ёлғиз, ногирон ва парваришга муҳтож кишиларга қараш учун ёлланган.
Маълумотларга кўра, Бандлик вазирлиги 18 та йўналишда фуқароларни жамоатчилик ишларига жалб қилмоқда.