Карантин тугагани Ўзбекистонда касаллик йўқ бўлди дегани эмас – Президент
Жамият
−
17 Август 2020
12556Ўзбекистонда Ҳукумат коронавирусга қарши кучайтирилган каратин чораларини юмшатишга мажбур бўлган. Бу мамлакатдаги вазият карантинни олиб ташлашга асос эмас дегани. Чунки, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳамон барқарорлашмаган.
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган йиғилишида яна ушбу масалага тўхталди.
“Бугун яна бир марта халқимизга мурожаат қилиб, мутасадди ташкилот раҳбарларини яна бир марта қаттиқ огоҳлантирмоқчиманки, карантин тугагани Ўзбекистонда касаллик йўқ бўлди дегани эмас. Бизда касалларнинг кунлик сони ҳали камайгани йўқ”, дейди Мирзиёев.
Президент бундан буён ҳар бир маҳалла раиси, нозирлар ва сектор раҳбарлари ҳар куни ўз ҳудуди аҳолисига мурожаат қилиши, уларни огоҳликка чақириб бориши кераклигини айтди.
“Ҳар бир фуқаромиз масъулиятли бўлииши керак. Раҳбарлар, айниқса, маҳалла раислари, нозирлар, ички ишлар ходимлари, туманлар сектор раҳбарлари иложи борича ҳар куни халқимизга мурожаат қилиши керак. Огоҳлик билан ҳар бир фуқаромиз ўзининг соғлиғига эҳтиёт бўлииши керак. Карантин чоралари, орттирган жуда катта тажрибамизни инобатга олиб, такрор-такрор айтаман, яшашга, ишлашга ўрганишимиз керак ва бунга мажбурмиз. Бу ҳаммамизга ҳаётий мажбурият бўлиши керак”.
Давлат раҳбари сўзида давом этаркан, мамлакатда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 87 фоизни ташкил этаётгани ва бунда эса қаҳрамон шифокорларнинг ҳиссаси катта эканини айтди. Президент барча даражадаги ҳудуд ва соҳалардаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга жавобгар бўлишини урғулади.
“Бу ҳаммамизга ҳаётий мажбурият бўлиши керак. Барча даражадаги ҳокимлар, сектор раҳбарлари, айниқса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, маҳалла, Ички ишлар ва бошқа барча вазирликлар тегишли ҳудуд ва соҳалардаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга шахсан жавобгар”, дейди Президент.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирусга аниқланганлар сони 35 702 нафарга етди. Уларнинг 31 384 нафари ёки 87 фоизи соғайган, 234 нафар вафот этган. 4 082 беморнинг даволаниши давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь