Карантин қоидалари энг кўп қайси ҳудудларда бузиляпти?

Жамият

image

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 14 968 та ҳолат аниқланган. 

Ички ишлар вазирлиги мазкур рўйхатни ҳудудлар кесимида эълон қилди:

•  Тошкент шаҳрида – 2 621 та ҳолат; 

•  Тошкент вилоятида – 1 311 та ҳолат;

•  Жиззах вилоятида – 1 237 та ҳолат;

•  Бухоро вилоятида – 705 та ҳолат; 

•  Самарқанд вилоятида – 1 558 та ҳолат;

•  Қашқадарё вилоятида – 777 та ҳолат;

•  Сурхондарё вилоятида – 995 та ҳолат;

•  Хоразм вилоятида – 370 та ҳолат;

•  Сирдарё вилоятида – 593 та ҳолат;

•  Фарғона вилоятида – 1 934 та ҳолат;

•  Навоий вилоятида – 241 та ҳолат;

•  Наманган вилоятида – 1 167 та ҳолат;

•  Андижон вилоятида – 900 та ҳолат;

Қорақалпоғистон Республикасида 559 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. 

Мисол учун, 30 март куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Муқанна кўчасида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро А.А. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасининг 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

29 март куни соат 11:00 ларда фуқаро Б.Р.га Навоий вилояти, Учқудуқ тумани, “Абай” маҳалласи, Халқлар Дўстлиги кўчасида тиббий ниқобсиз карантин қоидаларини бузиб ва спиртли ичимлик ичиб маст ҳолда фуқаролар тинчилигини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 194-моддасининг 2-қисми ҳамда 54-моддасининг  1-қисмига  асосан 10 сутка қамоқ жазоси берилган.

30 март куни Наманган вилояти, Уйчи тумани, “Хизиробод” маҳалласида яшовчи 1986 й.т., фуқаро А.Ю. карантинга олинган бўлсада, карантин жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

29 март куни  Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, “Маҳаллот” маҳалласи, Олмазор кўчасида яшовчи, Қарши шаҳар, “А.Навоий” маҳалласида жойлашган компьютер ўйинлари маркази иш бошқарувчиси 1992 й.т. Э.Ғ. компьютер ўйинлари марказининг иш фаолиятини давом эттирганлиги ҳолати аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий жазо чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг