Капитолийга ҳужум уюштирган Трамп тарафдорларига биринчи ҳукм чиқарилди
Олам
−
24 Июнь 2021
4902АҚШ суди жорий йилнинг январь ойида Конгресс биносига бостириб кирилганлиги бўйича биринчи ҳукмни чиқарди. Бу ҳақда “Huffington Post” хабар берган.
Таъкидланишича, Индиана штатида истиқомат қилувчи Анна Морган-Ллойд уч йиллик шартли қамоқ жазосини ўтайди, жазони ўташ пайтида унга қуролга эга бўлиш тақиқланади. Бундан ташқари, 49 ёшли аёл 500 доллар жарима тўлаши ва 120 соат жамоат ишларида қатнашиши керак бўлади.
“Мен шунчаки суддан, Америка халқидан ва оиламдан кечирим сўрамоқчиман”, деган Морган-Ллойд.
Унинг сўзларига кўра, у Капитолийга АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватлашини намойиш этиш учун келган.
“Бу шафқатсиз зўравонлик намойишига айланиб кетганидан уятдаман, агар бундай бўлишини билганимда, у ерга ҳеч қачон бормаган бўлар эдим”, дея қўшимча қилган аёл.
Маълумот ўрнида, 6 январь куни Дональд Трампнинг тарафдорлари сўнгги сайловлар натижалари тасдиқланиши керак бўлган учрашувни тўхтатиб, АҚШ Конгресси биносига бостириб кирди. Ҳодиса натижасида беш киши ҳалок бўлди, улар орасида полиция томонидан ўқ отилган намойишчи ва Капитолий полицияси ходими бор эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь