Канте Саудия клубига текинга ўтиб кетиши мумкин

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте эркин агент сифатида Саудиянинг “Ал-иттиҳод” клубига ўтиб кетиши мумкин. Бу ҳақда таниқли футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, араблар делегацияси Кантенинг вакиллари билан боғланиш учун Лондонга етиб борган. Шартномаси шу ёзда якунига етадиган 32 ёшли франциялик футболчининг трансфер масаласи якуний босқичда. 

“Ал-иттиҳод”нинг Н'Голога таклиф қилаётган шартномаси 2 йилга мўлжалланган бўлиб, у бу вақт ичида йилига 100 миллион евродан ишлаб олиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, франциялик футболчи жароҳати сабаб август ойидан бери майдонга тушмаётганди. У март ойига келибгина клуб ўйинларида иштирок этишни бошлади. Канте лондонликлар сафида жами 265 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Саудия Канте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг