Канаданинг Олимпиададаги илк хоккей ўйини вирус сабаб қолдирилди

Спорт

image

2026 йилги Олимпия ўйинлари доирасидаги Финляндия ва Канада аёллар терма жамоалари ўртасидаги хоккей учрашуви вирус сабаб қолдирилди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий веб-сайти хабар берди.

“Ўйинни кечиктириш тўғрисидаги қарор жамоавий равишда ҳамда белгиланган соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқ қабул қилинди. Ўйинчилар, жамоа ходимлари, расмийлар ва барча турнир иштирокчиларининг саломатлиги энг устувор вазифа ҳисобланади”, дейилади расмий баёнотда.

Баёнотда қайд этилишича, барча томонлар ўйин қолдирилганидан афсусда бўлса-да, бу қарор Олимпия ўйинлари руҳига ҳамда мусобақа яхлитлигини сақлаш тамойилларига мос равишда масъулият билан қабул қилинган.

Мазкур баҳс “А” гуруҳи дастлабки босқичи доирасида ўтказилиши режалаштирилган эди. 

Бироқ, тиббиёт мутахассислари билан ўтказилган маслаҳатлашувлардан сўнг ўйинни кечиктиришга қарор қилинди. Маълум бўлишича, Финляндия терма жамоасида норовирус (ичак ёки ошқозон гриппи) ҳолати аниқланган. Шу сабаб бир нечта хоккейчилар машғулотлардан четлатилиб, Олимпия шаҳарчасида изоляцияга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

хоккей Олимпия ўйинлари Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг