Канадалик кёрлингчилар фирибгарликда айбланмоқда
Спорт
−
14:53 496 1 дақиқа
Швеция эркаклар кёрлинг терма жамоаси бош мураббийси Фредрик Линдберг канадаликларни 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларининг гуруҳ босқичидаги ўйинида фирибгарликда айблади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Кеча, 13 февраль куни шведлар Канадага 6:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан кейин Швеция ОАВлари канадалик ўйинчилар ўйин давомида тошларга бир неча бор тегиб кетганига оид далилларни тақдим этганини, бироқ ҳакамлар буни қоидабузарлик сифатида баҳоламаганини маълум қилди.
“Биз уларнинг нима қилаётганини биламиз ва буни илгари ҳам кўрганмиз. Буни қиладиган айрим ўйинчилар борлигини ҳам биламиз. Истасак, уларнинг исмларини айтишимиз мумкин, аммо бунга қизиқмаймиз. Биз Халқаро кёрлинг федерациясини бу муаммони ҳал қилишга ундашга ҳаракат қилдик, лекин йирик ташкилотларда ишлар секин кечмоқда”, дейди Линдберг.
Швеция терма жамоаси аъзоси Оскар Эрикссон ҳам ҳакамликдан норози бўлди:
“Бош ҳакам қоидаларни билмасди, ҳатто биз уларни тузатишга мажбур бўлдик. Кейин эса ҳакамлар бирор чора кўришдан қўрқишди”, дейди у.
Маълумот учун, шведлар амалдаги Олимпия чемпионлари ҳисобланади. Улар жорий турнирни кетма-кет учта мағлубият билан бошлашди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль