Канададаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 9 млн гектар ҳудуд кулга айланди

Олам

image

Июль ойининг дастлабки 10 кунлигида Канадада содир бўлаётган ўрмон ёнғинлари сони 590 тадан 734 тага ошди ва ёнғин натижасида вайрон бўлган ҳудуд 9 миллион гектарга етди. Бу ҳақда “Мир24” хабар берди

Маълум қилинишича, Ўрмон ёнғинларига қарши курашиш бошқармаси маълумотларига кўра, 734 та ёнғиндан 430 таси ҳалигача назоратга олинмаган. Энг кўп ёнғинлар Алберта, Британия Колумбияси, Квебек ва Онтарио провинцияларида қайд этилган. Ёнғин тарқалишига мамлакатнинг деярли бутун ҳудудида ҳукмронлик қилаётган иссиқ об-ҳаво ҳам сабаб бўлмоқда. Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқорига чиқмоқда.

Канада фавқулодда вазиятларга тайёргарлик вазири Уилям Блер жорий ўрмон ёнғинлари мавсумини мамлакат тарихидаги энг ёмони деб атади. Прогнозларга кўра, июль-август ойларида ҳам қуруқ об-ҳаво ҳукмрон бўлиб, вазиятга салбий таъсир кўрсатишда давом этади.

Шунингдек, мамлакатдаги ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун 10 та давлатдан – Австралия, Испания, Коста-Рика, Мексика, Янги Зеландия, Португалия, АҚШ, Франция, Чили ва Жанубий Африкадан камида 1,8 минг хорижий ўт ўчирувчилар жалб қилинган. Ўт ўчиришда Канада қуролли кучлари ҳам иштирок этмоқда. Ҳаммаси бўлиб беш мингга яқин одам ёнғинни ўчиришда қатнашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Канадада ўрмон ёнғинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг