Канадада икки кишини ўлдирган рэпер умрбодга қамалди
Маданият-санъат
−
16 Январь
744324 ёшли канадалик рэпер Тайрел Нгуэн (Т-Sav) икки кишини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда CBS нашри хабар берди.
Британия Колумбияси Олий суди Тайрел Нгуэннинг жиноий гуруҳлардан бирига аъзолиги ва икки кишини ўлдиргани ҳақида ўзининг қўшиғида иқрор бўлганини маълум қилган. Шунунгдек, рэпер ўз ижоди давомида 2017 йилда гангстер Ренди Каннинг ўлдирилишига оид бир қатор тафсилотларни иштирокчиларнинг исм-шарифларини айтмасдан очиб берган.
"Олий суд судья Ренди Канни ўлдириш ифодаланган Тайрел Нгуэн клипини далил сифатида келтириш мумкин деган хулосага келди”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, рэпер яна икки кишини, яъни Каннинг акаси ва унинг ёрдамчисини ўлдиришга уринишда ҳам айбланган.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси