Канадада 130 дан ортиқ киши ис газидан заҳарланди
Олам
−
09 Апрель 2023 6396 1 дақиқа
Канаданинг Монреаль шаҳрида 130 дан ортиқ киши ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, CBC телеканали хабар берди.
Аниқланишича, шаҳар аҳолиси минтақадаги муз бўронидан сўнг электр таъминоти тикланишини кутиб, углерод оксидидан заҳарланган. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
Вазирликка кўра, одамлар яшаш жойларида кўмир ва газли мангаллар ёрдамида исиниш ва овқат пиширишга ҳаракат қилган.
Маълумот учун, Канаданинг жанубий қисмларида содир бўлган муз бўрони оқибатида бир миллионга яқин хонадон электр энергиясисиз қолган. Бир кундан кейин кўпчилик одамларга электр энергияси қайтган, бироқ Монреалнинг минглаб аҳолиси ҳали ҳам электрсиз қолмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025