Канада Украинага 32 млн долларлик ёрдам пакети эълон қилди

Олам

image

Канада Ташқи ишлар вазири Мелани Жоли Украинага 32,5 миллион доллар миқдорида ёрдам пакети ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида келтирилган.

Қайд этилишича, 32,5 миллион долларнинг 7,5 миллион доллари Украинани миналардан тозалашга, 13 миллион доллари жинсий зўравонлик учун жавобгарликка, 12 миллион доллари кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий таҳдидларга қарши курашга йўналтирилади.

"Канада Украина суверенитетини сўзсиз қўллаб-қувватлайди", дейди Жоли.

Шунингдек, Канада АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқини ўз ичига олган Украинада содир этилган жиноятларни тергов қилиш бўйича маслаҳат гуруҳига қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Канада ҳукумати Украинага босқиннинг бир йиллиги муносабати билан Россияга қарши кенг кўламли санкциялар пакетини жорий қилганди.

Маълумот учун, 2022 йил февралидан бери Канада Украинага 5 миллиард доллардан ортиқ, жумладан, 2,6 миллиард доллардан ортиқ молиявий ёрдам, 1,2 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам, 320 миллион долларлик гуманитар ёрдам, қурилиш учун қўшимча 96 миллион доллар ва хавфсизлик ва барқарорлик учун 73,8 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Канада ёрдам пакети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг