Канада урушнинг бир йиллигига янги санкциялар пакетини эълон қилди

Олам

image

Кеча, 24 февраль куни Канада ҳукумати Украинадаги “махсус ҳарбий операция”нинг бир йиллиги муносабати билан Россияга қарши кенг кўламли санкциялар пакетини жорий қилди. Шунингдек, Украинага яна бир ҳарбий ёрдам тақдим этди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Шимолий Америка мамлакати Бош вазири Жастин Трюдонинг маълум қилишича, Оттава шаҳридан электрон ишлаб чиқаришда қўлланиладиган баъзи кимёвий моддаларни Россияга экспорт қилиш ҳам тақиқланди. 

Канада ҳукумати яна 4 та Leopard 2 танкини Украина қўшинларига топширишга қарор қилди. Ушбу ускуна аллақачон Польшага етказилган бўлиб, кундалик инструкторлар томонидан экипаж уни бошқаришга ўргатилмоқда. 

“Бундан ташқари яна 5000 та ўқ-дори ёрдам сифатида юборилади”, дейди Канада Бош вазири.

Канада ҳозирга қадар 129 нафар – россиялик ҳукумат аъзоси, ҳарбийлар, ҳарбий-саноат комплекси вакиллари, шунингдек, 63 та юридик шахслар – Россия Бош вазирининг ўринбосари, вазирлар, Президент маъмурияти ва ҳукумати ходимлари, Украинада ишлатиладиган артиллерия ва қурол ишлаб чиқарувчиларга қарши санкцияларни жорий қилди.   

Санкциялар рўйхатига Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг рафиқаси Светлана, унинг ўғли Илья Медведев, ҳукумат раисининг ўринбосари Татьяна Голикова, Президент ёрдамчиси Максим Орешкинлар ҳам киритилган.

Умида Мухторбекова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг