Канада “референдум”лар учун Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Олам

image
Украина НАТОга аъзолик учун ариза топширади – Зеленский north_east

Украина НАТОга аъзолик учун ариза топширади – Зеленский

Канада ҳукумати Россия Федерациясига қарши санкциялар рўйхатини кенгайтириб, уларга 43 кишини, жумладан Дмитрий Песков, Игорь Шувалов ва Сергей Чемезовнинг оила аъзоларини қўшди. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Канада ҳукумати сайтининг Оттаванинг Москвага қарши санкциялари бўлимида хабар берилган.

Янгиланган рўйхатга Татьяна Навка, Елизавета ва Николай Песковлар (1998 ва 1990 йилларда туғилган), Александр ва Сергей Чемезовлар (1985 ва 2022 йилларда туғилганлар), Олга, Евгений ва Марина Шуваловлар (1966, 1993 ва 1998 йилларда туғилганлар) киритилган.

Бундан ташқари, тадбиркор Юрий Ковалчукнинг оила аъзолари, шу жумладан унинг акаси, “Курчатов институти” Миллий тадқиқот маркази президенти Михаил Ковалчук, Кирилл Малофеев, “Царьград” жамияти раиси Константин Малофеевнинг ўғли Виолетта Пригожина ҳам санкциялар остида қолди.

Рўйхатда, шунингдек, “Газпромбанк” раҳбариятининг бир қатор вакиллари, жумладан, кредит ташкилоти кузатув кенгаши аъзолари Михаил Середа, Юрий Газарян ва Вячеслав Тюрин, шунингдек, банк бошқаруви аъзолари Александр Соболь, Илья Елисеев ва Алексей Белоус ҳам бор. Ҳаммаси бўлиб, “Газпромбанк” билан боғлиқ бўлган 20 дан ортиқ шахслар янгиланган санкциялар рўйхатига киритилган.

Канада санкциялар рўйхатига тан олинмаган ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларининг 35 нафар вакилини киритган.

“Канада Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларининг 35 нафар юқори мартабали амалдорларига нисбатан [санкция] чораларини қўллайди”, дейди Канада Ташқи ишлар вазири Мелани Жоли.

Унинг аниқлик киритишича, санкциялар ушбу ҳудудларда ўтказилган референдумлар муносабати билан жорий қилинмоқда.

Рўйхатга, хусусан, босиб олинган Херсон вилояти ҳукумати раҳбари Сергей Элисеев, ушбу вилоят ҳукумати раисининг ички сиёсат бўйича ўринбосари Владимир Беспалов ва вилоят таълим вазири Михаил Родиков, Луганск халқ республикаси (ЛХР) маданият, спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Василий Носков, ЛХР саноат ва савдо вазири Тимур Саматов, Запорожье вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти бошлиғи ўринбосари Виктор Емельяненко, ДХР кўмир ва энергетика вазири Андрей Чертков киритилган.

Аввалроқ АҚШ ҳам Россияга қарши санкцияларни кенгайтиргани, рўйхатга кўплаб юқори мартабали амалдорлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда қатор компаниялар киритилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудудида, шунингдек, тан олинмаган ДХР ва ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон вилоятида “Россияга қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар” ўтказилди. Запорожье вилоятида протоколларнинг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, қўшилиш тарафдори 93,11 фоиз, Херсон вилоятида - 87,05 фоиз, ДХРда - 99,23 фоиз, ЛХРда - 98,42 фоиз.

Бугун, 30 сентябрь куни эса Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг