Канада Эронга қарши санкция киритди
Олам
−
19 Октябрь 2023 6653 1 дақиқа
Канада ҳукумати Эронга алоқадор 56 ташкилот ва 18 шахсни "қора рўйхат"га киритди. Расмий Оттаванинг маълум қилишича, бу ядровий қурол ва баллистик ракеталар ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида маълум қилинди.
“Бу Эрон режимини ядровий қуролларни тарқатиш ва баллистик ракета фаолияти учун тўсқинлик қилишдир”, дейилади ҳужжатда.
Расмий Оттавага кўра, санкциялар рўйхатига киритилганлар Эрон ядровий дастурини турли кўринишда қўллаб-қувватлаган. Бундан ташқари, рўйхатга Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК, Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмалари) ва тегишли тузилмаларнинг юқори мартабали вакиллари ҳам киритилган.
Баёнотда айтилишича, Канада ядровий дастури туфайли Теҳронга қарши санкциялар сиёсатини давом эттиради.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи ядровий келишувни бузгани учун Эронга қарши санкцияларни сақлаб қолишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси