Канада Бош вазири карантинга олинди. Унинг рафиқасида коронавирус аниқланди

Олам

image
Машҳур актёр Том Хэнкс ва рафиқаси коронавирусга чалинди north_east

Машҳур актёр Том Хэнкс ва рафиқаси коронавирусга чалинди

Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг рафиқаси Софи Грегуар-Трюдо COVID-19 коронавирусига чалинди. Бу ҳақда “AP News” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, сиёсатчининг рафиқаси жорий йилнинг 11 март куни Лондондан келган. Шундан сўнг унда шамоллаш аломатлари сезила бошлаган. Софи Грегуар-Трюдо гарчи ўзини яхши ҳис этаётган бўлсада, аммо барибир изоляция қилинган.

Ушбу воқеага қадар, Бош вазир Трюдо ва унинг рафиқаси карантинга олинган эди. Бош вазирнинг ўзида касаллик аломатлари сезилмаган.

Айни дамда Канадада 118 нафар одам коронавирусга чалинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 135 801 нафардан ошди. 4974 киши ундан вафот этди. 70 352 нафар бемор шифо топди.


Мақола муаллифи

Теглар

Канада коронавирус

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made