Канада АҚШга жавоб тарифлари билан зарба берди

Олам

image

Канада АҚШнинг янги тарифларига ўзига хос импорт солиқлари билан жавоб берди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Трампнинг айтишича, у АҚШдаги иш жойлари ва ишлаб чиқаришни ҳимоя қилмоқда, ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар савдосининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Аммо экспертларнинг айтишича, у АҚШ ва хориждаги истеъмолчилар учун нархларни ошириши мумкин.

Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг баёнотида айтилишича, АҚШнинг янги тарифлари учун “ҳеч қандай асос йўқ”, чунки АҚШ чегарасида ушланган фентанилнинг 1% дан камроғи Канададан келган.

Макрон Трампни ЕИ билан савдо урушидан огоҳлантирди north_east

Макрон Трампни ЕИ билан савдо урушидан огоҳлантирди

Трюдонинг сўзларини Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум ҳам такрорлаб, Трампнинг бу ҳаракати учун “ҳеч қандай мотив, сабаб ва асос йўқ” эканини айтди. 4 март куни сўзга чиқиб, у “тариф ва тарифсиз чоралар” чиқаришга ваъда берди, аммо қўшимча маълумотлар 9 март куни берилишини айтди.

Трюдо ўз баёнотида, унинг мамлакати Трампнинг янги тарифлари тўхтатилган бир ойлик даврда фентанил оқимини янада чеклаш бўйича чоралар кўрганини таъкидлади. Шунингдек, унинг баёнотида Канаданинг жавоб чоралари кўрсатилган – унга кўра, 155 миллиард Канада доллари миқдоридаги Америка товарларига 25 фоизлик бож қўйилади:

  • 30 миллиард Канада доллари миқдоридаги товарларга тариф дарҳол кучга киради
  • қолган 125 миллиард Канада долларилик Америка маҳсулотларига божлар 21 кундан кейин кучга киради.

Канада провинциялари раҳбарлари ўзларининг жавобларини айтишди. Онтарио бош вазири Даг Форд Канаданинг электр энергиясини етказиб беришни ва АҚШга юқори сифатли никел экспортини тўхтатиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Қайд этиш жоиз, Канада АҚШдаги олти миллион уйни қувватлантириш учун етарли миқдорда электр энергияси экспорт қилади.

“Агар улар Онтариони йўқ қилмоқчи бўлишса, мен ҳамма нарсани қиламан, шу жумладан юзимда табассум билан уларнинг энергиясини кесиб ташлайман”, деди Даг Форд.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 март куни ярим тундан кейин АҚШнинг Мексика, Канада ва Хитойга божлари кучга кирганди. Мексика ва Канада товарларига тарифлар 25% ни ташкил қилади. Хитой товарлари учун божлар 10 фоиздан 20 фоизга оширилди. Бунга жавобан Хитой АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бож тарифлари сиёсатига жавобан 10 мартдан бошлаб Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўшимча 10-15 фоиз бож жорий қилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Хитой бож Мексика тариф Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг