Канада АҚШ устидан ЖСТга шикоят қилди
Олам
−
06 Март 3959 1 дақиқа
Канада расмийлари Жаҳон Савдо Ташкилотининг (ЖСТ) низоларни ҳал қилувчи органига АҚШ божхона тўловлари устидан шикоят қилди. Бу ҳақдаги маълумотлар ташкилот сайтида эълон қилинган.
“Канада ЖСТ ишида Қўшма Штатлар томонидан Канада товарларига жорий қилинган янги тариф чоралари бўйича АҚШ билан маслаҳатлашишни сўради”, дейилади хабарда.
Сўров бир кун аввал, 5 март куни ЖСТ аъзоларига юборилган. Ҳужжатда айтилишича, Канада АҚШнинг энергетика бўлмаган товарларга 25% ва энергетика товарларига 10% божларини 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Бош келишув ҳамда ЖСТнинг Савдони осонлаштириш тўғрисидаги битимини бузиш деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Канададан АҚШга олиб кириладиган товарларга 25 фоизлик божлар жорий этилганди. Бунга жавобан Оттава Америка товарларига худди шундай тарифларни эълон қилди. Кейин Дональд Трамп Канада маҳсулотларига тарифларни икки баравар оширишга ваъда берди ва Жастин Трюдо Америка Президентини савдо урушини бошлашда айблади.
Пекин ҳам тарифлар бўйича Вашингтонга қарши ЖСТга даъво аризаси берди.
Live
Барчаси