Канада ҳам Исроилни “оғирроқ бўлиш”га чақирди
Олам
−
15 Ноябрь 2023
4827Канада расмийлари Исроил ҳукуматини тинч аҳолининг қурбон бўлишини олдини олиш учун Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти давомида максимал даражада вазминликни сақлашга чақирди. Бу ҳақда Бош вазир Жастин Трюдо Ванкуверга ташрифи чоғида сўз очди.
"Мен Исроил ҳукуматини максимал даражада вазминлик кўрсатишга чақираман. Бутун дунё аёллар, болалар ва гўдаклар ўлдирилишига гувоҳ бўлмоқда. Бунга чек қўйилиши керак”, деган Канада ҳукумати раҳбари.
Трюдо Исроилга ҳатто урушларнинг ҳам қоидалари борлигини эслатган. Унинг айтишича, Ғазо секторининг тинч аҳолиси гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Фаластин-Исроил можароси зонасида узоқроқ гуманитар пауза қилиниши керак.
Шу билан бирга, Трюдо ҲАМАС фаластинликларни тирик қалқон сифатида қўллашни тўхтатиши, шунингдек, барча гаровга олинганларни зудлик билан озод қилиши кераклигини айтган.
Орадан кўп ўтмай Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху канадалик мавқедошининг танқидига жавоб қайтарди.
“Тинч аҳолига атайлаб ҳужум қилган Исроил эмас, балки тинч аҳолининг бошини кесган, ёқиб юборган ва ўлдирган, Ҳолокостдан бери яҳудийларга қарши энг даҳшатли жиноятни содир этган ҲАМАС эди. Цвилизациялашган кучлар ҲАМАСнинг ваҳшийлигини енгишда Исроилни қўллаб-қувватлаши керак”, деб ёзди Х ижтимоий тармоғида Трюдога йўллаган мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам Исроилни Ғазо секторида тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлаётган бомбардимонни тўхтатишга чақирганди. Нетаньяху эса Макроннинг танқидини рад этиб, бу ўлимлар учун ҲАМАС жавобгар, деб ҳисоблашини айтганди.
LiveБарчаси