Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтишига қарши қўмита тузганлар оқланди

Олам

image

Бишкекнинг Первомай туман суди Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтказилиши муносабати билан оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбланаётган барча айбланувчиларни оқлади. Бу ҳақда ТАСС суд идорасига таяниб хабар берди. 

“Судьялар қарори билан бу иш бўйича барча айбланувчилар оқланди”, дейди идора вакили. 

2022 йил октябрь ойида Қирғизистоннинг айрим сиёсатчилари, жумладан, миллий парламент депутатлари, собиқ юқори мартабали амалдорлар ва таниқли жамоат арбоблари икки давлат чегарасини демаркация ва делимитация қилиш доирасида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши қўмита тузди. 

Республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўмита аъзоси бўлган 27 нафар шахс қўлга олинди ва ҳибсланди. Уларга оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш айби қўйилган. Гумонланувчилар рўйхатидан республиканинг собиқ бош прокурори Азимбек Бекназаров, Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раҳбари Мамбетжунус Абилов, собиқ депутат ва собиқ вазир Равша Жээнбеков бор эди. 

Қирғизистон ва Ўзбекистон 2023 йил январида давлат чегарасининг умумий участкасини демаркация қилишни якунлади. Баҳсли ҳудудлар бўйича икки томонлама келишувларга кўра, 19 минг гектарга яқин баҳсли ҳудуд Қирғизистон томонига, 4,5 минг гектар ер Ўзбекистонга, жумладан, 1983 йилда қурилган Кампиробод (Андижон) сув омбори ҳам ўтказилди. Келишувларга кўра, келгусида томонлар унинг сув захираларини паритет шартлар асосида бошқаради.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Кампиробод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг