Камолиддин Мардонов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Жамият

−

image

Бугун, 3 октябрь куни Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонни имзолади.

Камолиддин Мардонов янги лавозимга тайинлангани муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинланганди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг