Камбоджа қироли саратонга чалинди

Олам

image

Камбоджа қироли Нородом Сиамонига простата саратони ташхиси қўйилди. У ҳозирда Хитойда даволанмоқда. Бу ҳақда бугун, 10 апрель куни мамлакат Ахборот вазирлиги хабар берди.

2004 йилда отаси Нородом Сианук тахтдан воз кечганидан бери мамлакатни бошқариб келаётган 72 ёшли қирол Сиамони шифокорлар тавсияси билан Пекинда қолиш муддатини бир ойдан уч ойгача узайтиришини билдирган.

“Қадрли ватандошлар, шуни маълум қиламанки, Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридаги шифохонада шифокорлар гуруҳи томонидан ўтказилган синчков ва ҳар томонлама тиббий кўрикдан сўнг, менда простата саратони борлиги тасдиқланди”, дейилади Ахборот вазирлиги томонидан тарқатилган баёнотда.

Қиролнинг отаси 1953 йилда Франциядан мустақиллик эълон қилинганидан кейинги даврда Камбоджада катта таъсирга эга бўлган бўлса, ҳозирда монархия роли асосан маросим кўринишига келиб қолган. Сўнгги қирқ йилнинг катта қисмида мамлакатнинг асосий сиёсий фигураси собиқ бош вазир Хун Сен бўлиб қолмоқда.

Қирол Сиамони собиқ рақс хореографи бўлиб, у ўн йилдан ортиқ собиқ Чехословакияда таҳсил олган. У ерда саҳна санъати бўйича ихтисослашган, кейинчалик 1980-йилларда Франциядаги турли консерваторияларда балетдан дарс берган.

У 1990-йиллар бошида Камбоджанинг БМТдаги элчиси бўлиб ишлаган, кейинроқ Парижга кўчиб ўтиб, мамлакатнинг UNESCO’даги доимий вакили бўлган. 2004 йилда Пномпенга қайтиб, тахтга ўтирган. Унинг отаси ҳам бошқа хасталиклар қатори саратондан азият чеккан ва Пекинда даволанган. У тахтдан воз кечгач, Хитойга кўчиб ўтган ва 2012 йилда 89 ёшида юрак етишмовчилигидан вафот этгунга қадар ўша ерда яшаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден саратон ҳужайраларини олиб ташлаш учун операция қилингани ҳақида хабар берилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

саратон қирол Камбоджа Нородом Сиамони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг