Халқимиз камбағалликни бошидан кечирса ҳам бировга гапирмайди – Танзила Норбоева
Жамият
−
28 Февраль 2020
6989Хабарингиз бор, бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўзи ишини бошлади. Сенат раиси Танзила Норбоева ялпи мажлис очилишидаги нутқида камбағаллик ҳақида фикр билдирди. Хусусан, у шу вақтгача камбағаллик масаласи шу вақтгача очиқ-ойдин айтилмаганини айтиб ўтди.
“Бугун ўзингиз сезиб турибсиз, халқимиз парламентга, айниқса, маҳаллий кенгашларга катта ишонч билан, умид билан қараб турибди. Ваколатларимиз ҳам кучайтирилди. Давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлаб туриши ҳам айни ҳақиқат.
Кеча давлатииз раҳбари ўтказган селектор мажлисида айтиб ўтилган камабағалилкни камайтириш масаласини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Мана шу масала биз сенаторлар зиммасига юклатилган асосий вазифа деб ҳисоблайман. Чунки, Ўзбекистон тарихида илк бор камбағаллик борлиги тан олинди ва 4-5 млн аҳоли камбағалликда яшаётгани эътироф этилди.
Ўзбекистон мустақиллиги тарихида бундай масала кун тартибига қўйилмасди. Бу масалани очиқ-ойдин айтиш учун давлатимизда 3 йилдан бери тайёргарлик олиб борилди. Биринчи навбатда тизимли институционал база яратилди”, дейди Норбоева.
Сенат раиси камбағаллик бугун олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг оғир нуқтаси эканини айтиб ўтди.
“Камбағаллик олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг оғир йўналиши, энг оғир масаласи десак, тўғри бўлади. Чунки бу масала биринчи навбатда одамларнинг дунёқараши билан ишлашни тақозо этади. Бизнинг халқимиз ориятли, камбағалликни бошдан кечирса ҳам бировга гапирмайдиган халқ.
Давлат томонидан бу борада жуда катта маблағлар ажратиш режалаштириляпти. Мана шу маблағларни ўрнида ишлатиш, янги иш ўринлари яратиш ва йил охиригача эса камбағалликда яшаётган аҳолимизнинг ҳаётини енгиллаштириш ва уларнинг сонини кескин қисқартириш масаласи қўйилди”, деди Танзила Норбоева.
Юқори палата раҳбари сенаторларни ҳеч бўлмаганда ўзлари сайланган ҳудудларда камбағалликни камайтиришда фаол бўлишга чақирди.
“Ўзимиз сайланган округларимизда камбағал оилалар рўйхатини тузиб, уларнинг шанини эҳтиёт қилиб, тадбиркорликка ўқитиш ишларига кўмаклашишимиз керак бўлади”, дея фикр билдирди Норбоева хоним.