Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
Жамият
−
24 Сентябрь
2017Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади. Бу ҳақда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Қайд этилишича, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.
Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
- 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
- 2025/2026 ўқув йилидан камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар тураржойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
- 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
Шунингдек, АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:
- камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;
- тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси