Калтак ўрнида қурол. АҚШда ўқитувчилар талабалардан ҳимояланиш учун қуролланмоқчи
Олам
−
01 Июнь 2023
4113Америка Қўшма Штатларида 550 мингдан ортиқ ўқитувчилар ўзларини ўқувчилардан ҳимоя қилиш учун қуролга эга бўлиш истагини билдирди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, америкалик педагоглар ўртасида ўтказилган сўров натижалари мамлакатдаги 550 минг респондент ўқотар қуролга эга бўлиш хоҳиши мавжудлигини кўрсатган. Респондентлар қуролдан хавфсизлик кафолати сифатида фойдаланмоқчи эканини маълум қилган.
Нашрнинг қайд этишича, бундай фикрларнинг аксариятига ўқитувчиларга талабалар томонидан безорилик учраётгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари орасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари бор, шунинг учун ўқитувчилар ўз ҳаётидан хавотир олади.
Маълумот учун, АҚШда мактаб жинояти, хусусан, мактабдаги отишмалар кўп йиллар давомида долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Йилига давлат мактабларининг 79 фоизи ўғирлик ва зўравонлик каби турли жиноятлар ҳақида хабар беради. 2017 йилда АҚШ бўйлаб мактабларда жами 1,4 миллион жиноят содир этилган бўлиб, бу 1000 ўқувчига 28 жиноят тўғри келган дегани.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь