Калифорниядаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

АҚШнинг Калифорния штатида номаълум шахс томонидан содир этилган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди, яна 10 киши яраланди. Бу ҳақда “Los Angeles Times” газетаси хабар берди.

Воқеа 29 ноябрь куни кечқурун Стоктондаги зиёфат залида, оилавий байрам маросимида содир бўлган. Отишма қурбонлари ва яраланганлар орасида катталар ҳам, болалар ҳам бор. Гумонланувчи озодликда қолмоқда.

Шериф идораси вакили Хизер Брентнинг сўзларига кўра, дастлабки тергов воқеа қасддан уюштирилган ҳужум эканини кўрсатмоқда. Терговчилар бошқа йўл-йўриқларни ҳам изламоқда.

Воқеа гувоҳлари отишмани бўйи 170 сантиметр бўлган, қора шим кийган эркак содир этганини айтган.

Стоктон вице-мэри Жейсон Лининг айтишича, отишма боланинг туғилган куни кечасида содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Монтана штати Анаконда шаҳридаги барда содир бўлган отишмада ҳам 4 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

отишма Калифорния штати Хизер Брент Жейсон Ли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг