Монтанадаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди
Олам
−
02 Август 2025 4435 1 дақиқа
Кеча, 1 август куни АҚШнинг Монтана штати Анаконда шаҳридаги барда содир бўлган отишмада 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Штат полициясининг маълум қилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:30да содир бўлган. Барда Майкл Пол Браун томонидан ўт очилган. Полиция маълумотларига кўра, у ҳали қўлга олинмаган.
Монтана губернатори Грег Жанфорте Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида воқеалар ривожини диққат билан кузатиб бораётганини ёзди. Шунингдек, у барча жабрланганлар ва ҳозирда воқеа жойида бўлган полиция ходимлари учун дуо қилишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги осмонўпар бинолардан бирида эркак отишма содир этганди. Оқибатда камида беш киши, жумладан, бир нафар аёл полициячи ҳалок бўлди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь