Нью-Йорк марказида отишма содир бўлди. Камида 5 киши вафот этди (видео)

Олам

image

Кеча, 28 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги осмонўпар бинолардан бирида номаълум эркак отишма содир этди. Оқибатда камида беш киши, жумладан, бир нафар аёл полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Қайд этилишича, гумонланувчи Манхэттен марказидаги офис биносида жойлашган Blackstone инвестиция компанияси ва Миллий футбол лигаси штаб-квартираси биносида ўқ узган.

“Кузатув камераларида қора кўзойнак таққан ва қўлида милтиғига ўхшаш қуроли бўлган эркак бинодан ташқарига кириб келгани акс этган. У аввал бино вестибюлида, кейин юқори қаватга кўтарилиб одамларни ўққа тутган. Сўнг 33-қаватга чиқиб, ўз жонига қасд қилган”, дейилади хабарда.

Отишма вақтида бинодаги одамлар турли қаватларда, ошхонада ва ҳожатхоналарда яширинган. “New York Post”нинг ёзишича, ҳужумчи 27 ёшли эркак бўлиб, манбалар уни Шейн Тамара исмли шахс эканини аниқлаган. Манбаларнинг айтишича, қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Ҳозирда расмийлар бинони тўлиқ тинтувдан ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд пойтахтидаги озиқ-овқат бозорларидан бирида ҳам отишма юз бергани, унда олти киши, жумладан, тўрт нафар қўриқчи ҳалок бўлгани, ҳужумчининг эса ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк отишма Манхэттен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг