Каховка ГЭСининг портлаши ортидан учта аҳоли пункти бутунлай сув остида қолди
Олам
−
06 Июнь 2023
9876Украинанинг Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСининг вайрон бўлиши фонида учта аҳоли пункти бутунлай сув остида қолди. Бу ҳақда Россия томонидан тайинланган маҳаллий маъмурият раҳбари Владимир Леонтьев маълум қилди.
“Вазият ҳалокатли. Айни пайтда фақат Новокаховск шаҳридаги учта аҳоли пунктини сув босган. Инфратузилмада катта миқёсдаги вайронагарчилик кузатилмоқда”, деган Леонтьев.
Унинг сўзларига кўра, Каховка ГЭСининг бузилиши оқибатида сув босган аҳоли пунктларидаги 900 га яқин киши аллақачон эвакуация қилинган.
“Биз барча одамларни жойлаштирдик ва бевосита қирғоқ зонасида бўлган барча аҳолини хавфсиз жойга олиб чиқдик”, дейди Леонтьев.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 июнь куни Украинанинг Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСи тўғони портлатиб юборилганди. Киев ва Москва бир-бирини тўғонни портлатганликда ва Украина жанубида кенг кўламли сув тошқинига сабаб бўлганликда айблади. Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашини чақиртирди. Кенгаш тўғон портлатилиши юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.
LiveБарчаси