Кабо-Верде дарвозабонининг обуначилари сони портлади
Спорт
−
16 Июнь 5738 1 дақиқа
Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испанияга қарши муваффақиятли ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда катта машҳурликка эришди.
Кеча, 15 июнь куни Кабо-Верде ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичида майдонга тушди ва амалдаги Европа чемпиони Испания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳ” гуруҳи баҳсида 40 ёшли Возинья 7 та сейв амалга ошириб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ўйиндан аввал дарвозабоннинг Instagram саҳифасида 46 минг нафар обуначи мавжуд эди. Испанияга қарши баҳсдан кейин эса унинг кузатувчилари сони кескин ошиб, айни дамда 5,2 миллион нафарга етди ва бу кўрсатгич ошиб бормоқда.
Учрашувдан сўнг, дунёнинг турли мамлакатларидан 10 минглаб футбол мухлислари Возиньяга қўллаб-қувватлов билдириб, уни ажойиб ўйини билан табриклади. Дарвозабоннинг Испанияга қарши кўрсатган ишончли ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Live
Барчаси