“Қуйлиқ” бозори рўпарасидаги дўконларда ёнғин чиқди (видео)
Жамият
−
03 Март 2020
6426Бугун, 3 март куни Тошкент шаҳри, Бектемир туманида жойлашган дўконларда ёнғин келиб чиқди.
Аниқ маълумотларга кўра, ҳодиса шу куни тонгги соат 06:54 да рўй берган. Мазкур туманнинг Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчаси “Қўйлиқ” бозори қаршисида жойлашган “Умиджон Ёдгора” МЧЖга қарашли грилл тайёрлаш ва сотиш дўконининг 15 кв.м майдони, “Парфюмерия” ЯТТ дўконининг 10 кв.м майдони ҳамда “Таом” МЧЖ дўконларининг 15 кв.м майдони олов ичида қолган.
Оқибатда дўконларнинг ички ва том қисми ёнган. Маълумотларга кўра, ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 06:59 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:19 да бартараф этилган. Ёнғинга туташ бир қанча дўконлар майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
“Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь