“Қўйлиқ” бозори рўпарасидаги айрим йўлларда ҳаракат вақтинча чекланади
Жамият
−
16 Апрель 2022
4594Янги кўприк қурилиши ишлари олиб борилаётганлиги сабабли бугун, 16 апрелдан ТХАЙнинг “Қўйлиқ” деҳқон бозори рўпарасидан ўтган қисмидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун қисқаради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳаракат чекланадиган ҳудудлар:
- ТХАЙнинг “Қумариқ-Роҳат” йўналишида “Қўйлиқ” бозорининг кириш жойи қаршисидан 200 метр узунликда тўрт йўналишидан иккитаси вақтинча ёпилади;
- ТХАЙнинг “Роҳат-Қумариқ” йўналишида “Компас” савдо мажмуаси қаршисидаги битта йўналиши 50 метр узунликда вақтинча ёпилади.
Эслатиб ўтамиз, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт йўлларидаги чуқуқрларни 10 кун ичида тўлиқ бартараф этишга кўрсатма берганди.