Қуёшда кучли чақнаш юз берди (видео)
Бу қизиқ
−
31 Март 2023
28970Жорий йилнинг 29 март куни Тошкент вақти билан соат 07:33 да Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Воқеа интенсивлиги Х1.2 индексли экстремал синфга тегишли эди. Бу ҳақда NASA маълум қилди.
Қайд этилишича, чақнаш вақтида Ернинг ёритилган томонида юқори частотали радиоалоқа кескин ёмонлашган ва баъзи жойларда бутунлай йўқолган. Бироқ геомагнит бўрон бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган.
Таъкидланишича, Қуёш кейинги 11 йиллик циклида фаоллик чўққисига чиқади. Энг юқори фаоллик 2024 йил охири ёки 2025 йил бошида кутилмоқда. Бунгача кўп вақт қолмади ва қуёш фаоллиги аввалги циклга қараганда сезиларли даражада кўпроқ бўлишини кутиш учун етарли статистик маълумотлар аллақачон тўпланган. Айтиш жоизки, пайдо бўлган вазият олимларни хавотирга солмоқда.
Шунингдек, алоқа сунъий йўлдошлари туркумларининг орбитада ўсиб бораётгани алоҳида ташвиш уйғотади. Агар назорат қилиш имконияти йўқолса ҳамда ускуналар Ер томон жуда кучли ва ўта муваффақиятсиз йўналтирилган алангадан кейин ишламай қолса, орбитадаги сунъий йўлдошларнинг йўқ қилиниши каскадли ва кўчкига ўхшаш хусусиятга эга бўлиши мумкин. Бу Ерда бутунлай вайронагарчиликка олиб келиши даргумон, аммо янги космик кемаларни учириш учун осмон узоқ вақт давомида ёпилиши мумкин.
Мазкур чақнаш йил бошидан буён кузатилган Х синфга мансуб чақнашларнинг тўртинчисидир, лекин у энг кучлиси эмас. Х2.2 индекси билан энг кучли чақнаш жорий йилнинг 17 февралида содир бўлган. Маълумотларга кўра, Қуёш кузатилганидан бери энг кучли чақнаш 2003 йилда юз берган. Унга Х28 “синфдан ташқари” индекси берилган. Бу содир бўлганида, нафақат алоқа узилишлари, АҚШнинг бир нечта штатларида энергия тармоқларининг тўлиқ узилиши юзага келган.