Самарқандда кўп қаватли уй портлаб кетди (видео)
3-саҳифа
−
09 Сентябрь
13953Бугун, 9 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳридаги уйлардан бири чақнаш оқибатида портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 17:30 да Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида жойлашган 86-уйнинг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида чақнаш содир бўлган. Оқибатда 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Чақнашда ёнғин содир бўлмаган.
Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиққан.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва бу бўйича қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Андижон шаҳар 1-кичик даҳада жойлашган хонадонда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь