Қуёшнинг ноёб суратлари олинди
Бу қизиқ
−
22 Ноябрь
4413Европа космик агентлиги (ESA) Қуёшни тадқиқ этувчи Solar Orbiter зонди томонидан олинган суратларнинг янги суратларини чоп этди. Бу ҳақда Европа космик агентлиги хабар берди.
Суратларнинг кўпчилиги Қуёш сирти, шунингдек, унинг магнит майдони ва гигант плазма шарининг алоҳида бўлимлари динамикасини қайд этиши мумкин бўлган PHI асбоби томонидан олинган. Юлдузнинг деярли барча нурлари аппарат томонидан батафсил суратга олинган фотосферадан келади. Унинг ҳарорати Цельсий бўйича 4500 дан 6000 даражагача. Совуқроқ жойлар қоронғи кўринади ва ана шу жойлари доғлар ҳисобланади. Қуёш доғлари Ердан бир неча марта каттароқ бўлиши мумкин ва улар ҳар доим қоронғи бўлади, чунки уларнинг ҳарорати Қуёшни ўраб турган юзасидан пастроқдир.
“У бизнинг юлдузимиз ҳақида катта ҳажмдаги маълумотларни тақдим этишга ва уни турли тўлқин узунликларида суратга олишга, ундаги жараёнлар ҳақида мисли кўрилмаган тафсилотларни очиб беришга қодир бўлган олтита асбобга эга”, дейилган агентлик хабарида.
Суратларнинг бир қисми Ер аҳолиси ҳар куни кузатадиган диапазонни очиб кетган. Масалан, магнит хариталар куч тўлқинлари майдони айнан доғлар атрофида тўпланганини кўрсатмоқда. Бу мазкур ҳудуддаги плазма нима учун совуқроқ эканини тушунтиради. Қизил ва кўк майдонлар – чиқаётган ва кираётган магнит майдон чизиқларининг энг зич жойларидир. Улар зарядланган зарраларни Қуёш тубидан юзага чиқадиган одатдаги иссиқлик конвекциясини бузган ҳолда худди релслардаги ҳаракатланишга мажбур қилади. Сариқ ва яшил майдонлар – магнит майдони қуввати ўртача бўлган соҳалар.
Бундан ташқари, PHI ускунаси тахограммани тузишга имкон беради. Бу Қуёш юзасининг турли қисмлари ҳаракати тезлиги ва йўналишини кўрсатиб берадиган харита. Кўк соҳалар аппарат томон, қизиллари эса унга тескари ҳолатда ҳаракатланмоқда.
Таъкидланишича, PHIʼнинг юқори аниқлиги туфайли суратлар мозаика кўринишида олинган. Ҳар бир сурат алоҳида 25 та тасвирдан иборат бўлиб, улар умумий картинани ҳосил қилиш учун кейинчалик бир-бирига ёпиштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Миллий Аэронавтика ва Коинот бошқармаси (NASA) олимлари 11 йиллик цикл ичида Қуёш фаоллигининг энг юқори даври бошланишини расман тасдиқлаганди. Қуёш айланиши – бу Қуёшнинг паст магнит фаолликдан юқори магнит фаоллигига ўтадиган табиий циклидир. Тахминан ҳар 11 йилда, қуёш даврининг баландлигида, Қуёшнинг магнит қутблари ўз ўрнини алмаштиради - бу Ерда Шимолий ва Жанубий қутбларнинг ҳар ўн йилда жой алмашишига тенг бўлади ва Қуёш тинч ҳолатдан фаолроқ ва турбулент ҳолатга ўтади.