NASA Қуёшга энг яқин учишни амалга оширди
Бу қизиқ
−
28 Декабрь 2024
3676АҚШнинг космик агентлиги (NASA) ўзининг Parker Solar Probe космик аппарати ёрдамида Қуёшга энг яқин учишни амалга оширди. Бу ҳақда агентлик ўзининг X саҳифасида хабар берди.
Қайд этилишича, Probe 2024 йил 24 декабрь куни Қуёш юзасига 6,1 миллион километр (3,8 миллион миля) масофада яқинлашган. Аппарат Қуёшнинг ташқи атмосферасига, яъни корона деб аталадиган ҳудудга кириб, соатига 430 минг миля (692 км/соат) тезликда учган.
“Бу инсон томонидан яратилган ҳар қандай объектнинг энг юқори тезлиги ҳисобланади. Қуёшга бу даражада яқинлашиш инсониятнинг юлдузга биринчи миссиясидаги тарихий бир лаҳза”, дейди NASA’нинг Илмий миссиялар директорати раҳбари Никий Фокс.
Нашрга кўра, олимлар 2018 йилда ишга туширилган Probe ёрдамида Ернинг энг яқин юлдузи ҳақида кўпроқ маълумот олишга умид қилмоқда.
“Қуёшни яқиндан ўрганиш орқали биз қуёш тизимидаги, шу жумладан Ерда ва космосда ҳар куни ишлатадиган технологиямизга қандай таъсир кўрсатишини яхшироқ тушунишимиз мумкин, шунингдек, коинотдаги юлдузлар қандай ишлашини ўрганиб, ўзимиздан ташқаридаги яшашга мос келадиган дунёларни излашда ёрдам беради”, дейди Фокс.
Космик аппарат Қуёшнинг коронасидаги экстремал иссиқликдан ҳимоя қилиш учун махсус шилд билан жиҳозланган ва 1400 даража (2,600 даража Фаренгейт)гача бўлган ҳароратга бардош бера олади.
Қуёшга яқинлашиш муваффақиятли якунлангач, Parker Solar Probe бу масофада Қуёш атрофида айланишни камида келгуси йилнинг сентябрь ойигача давом эттириши кутилмоқда. Космик аппарат 1 январь куни ўзининг ҳолати бўйича батафсил маълумот юбориши режалаштирилган.
NASA олими Амитабҳа Гҳош олимлар Қуёш ҳақида жуда кам маълумотга эга эканлигини таъкидлади.
“Агар Қуёш бир кун ҳам ёришдан тўхтаса, Ерда барча ҳаёт йўқ бўлади. Биз Қуёшга жуда боғлиқмиз, аммо у ҳақида шу қадар кам биламиз”, дейди Гҳош “Al Jazeera”га.
У шунингдек, Parker Solar Probe’дан олиниши мумкин бўлган маълумотлар Қуёшни қандай иситиши, иссиқликни қандай узатиши ва қуёш шамоли деб аталадиган ҳодисанинг қандай таркибда эканлигини тушуниш каби муҳим илмий саволларга жавоб бериши мумкинлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа космик агентлиги (ESA) Қуёшни тадқиқ этувчи Solar Orbiter зонди томонидан олинган суратларнинг янги суратларини чоп этганди.
Суратларнинг кўпчилиги Қуёш сирти, шунингдек, унинг магнит майдони ва гигант плазма шарининг алоҳида бўлимлари динамикасини қайд этиши мумкин бўлган PHI асбоби томонидан олинган. Юлдузнинг деярли барча нурлари аппарат томонидан батафсил суратга олинган фотосферадан келади. Унинг ҳарорати Цельсий бўйича 4500 дан 6000 даражагача. Совуқроқ жойлар қоронғи кўринади ва ана шу жойлари доғлар ҳисобланади. Қуёш доғлари Ердан бир неча марта каттароқ бўлиши мумкин ва улар ҳар доим қоронғи бўлади, чунки уларнинг ҳарорати Қуёшни ўраб турган юзасидан пастроқдир.
LiveБарчаси