Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди

Олам

image

Кеча, 28 октябрь куни Қуёшда Х синфига кирувчи кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Физика институтининг Қуёшнинг рентген астрономияси лабораторияси расмий сайтида хабар берилган.

Чақнаш Тошкент вақти билан соат 20:17 да бошланган ва 31 дақиқа давом этган.

Қайд этилишича, икки кун ичида Қуёшда жами 28 та кучсиз, ўрта ва кучли чақнашлар содир бўлган.

Лаборатория веб-сайтидаги ёруғлик фаоллиги индекси тўқ сариқ рангга кўтарилган ва қизил даражага бироз етмаган.

Чақнаш – юлдуз юзасидан коронал моддасининг отилиб чиқишидир. Чақнашнинг жойлашуви ва йўналишига қараб, плазма булути Ерни қоплаши ёки унинг яқинидан ўтиб кетиши мумкин. Биринчи ҳолда, бундай ҳодисалар Ер магнитосферасида магнит бўронларини келтириб чиқаради.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуёш

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг