Қуёшда катта портлаш содир бўлди

Бу қизиқ

image

Кеча, 8 январь куни Қуёшда катта портлаш юз берди. Бу ҳақида Марказий Осиё (CА) – Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Лабораторияга кўра, кун ўрталарида Қуёшда катта портлаш кузатилган, коронографлардан олинган тасвирларда турли йўналишларга учиб кетаётган модда акс этган. Олимларнинг билдиришича, портлаш манбаи Қуёшнинг орқа томонида жойлашган. Шу сабабли ҳозирча ҳеч бир сунъий йўлдош томонидан бевосита кузатилмаган.

“Икки ҳафта аввал, ҳозир кўринмаётган Қуёш томони Ерга қаратилган пайтда, у ерда алоҳида эътиборга молик ҳолатлар кузатилмаган, фақат ўрта катталикдаги бир нечта фаол ҳудудлар бўлган”, дейилади хабарда.

Астрономларнинг айтишича, агар бу портлаш ўша фаол ҳудудлардан бири билан боғлиқ бўлса, чиқиш йўналишига қараганда, ёрқин чақнаш ўша пайтда Қуёш дискининг кўриниб турган қисмида – экватордан пастда, ўнг томонда жойлашган доғлар гуруҳида содир бўлган бўлиши мумкин. Портлаш жойини бевосита кўз билан кўриш фақат тахминан бир ҳафтадан сўнг, яъни доғлар гуруҳи Қуёшнинг чап уфқи ортидан Ер томонга чиқа бошлаганда мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астраномияси лабараторияси Қуёшда йилдаги энг кучли чақнаш қайд этилгани ҳақида хабар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш сунъий йўлдош Қуёш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг