Қўштепа туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
23 Февраль
6290Бугун, 23 февраль куни Анваржон Абдуллаев Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.
Унда лавозимидан озод этилган Илёсбек Новиков ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилган.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Абдуллаев Анваржон Алиевич номзоди Қўштепа тумани депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган ва ҳозирга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
Маълумот учун, Анваржон Абдуллаев 1982 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган. 2004 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2004-2014 йиллар давомида Қўқон шаҳар статистика бўлимида, 2014-2022 йилларда Фарғона вилояти, Ўзбекистон ва Данғара тумани ҳокимликларида масъул лавозимларда, 2022-2023 йилларда эса Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
У 2023 йилдан тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Мирзачўл туманига янги ҳоким тайинланган эди.
LiveБарчаси