Мирзақулов Мирзачўлга ҳоким бўлди

Жамият

image

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов Мирзачўл туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун, 20 февраль куни танқидий руҳда ўтган халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилган. Унда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган.

Шундан сўнг, депутатлар Ботиржон Мирзақуловни Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқуллаган. 

Маълумот ўрнида, Ботиржон Мирзақулов 1970 йилнинг 23 февралида Сирдарё туманида туғилган. 2005 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. У 2020 йилдан бери Сирдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чуст туманига янги ҳоким тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Жиззах Мирзачўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг