Қўштепа каналида олтита йирик кўприк қурилиши бошланди
Жамият
−
07 Август
6338Қўштепа канали лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида олтита йирик кўприк қурилиши бошланди. Бу ҳақда “Tolonews” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Афғонистон Миллий тараққиёт компанияси расмийлари Қўштепа канали лойиҳасининг иккинчи босқичида олтита катта кўприк қуришни режалаштирган. Ушбу кўприкларни қуришдан мақсад канал орқали туман ва қишлоқларни боғлашдир. Шунингдек, канал қурилиши одамларнинг канал атрофида ҳаракатланишини осонлаштиради ва бу ҳудудларнинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшади.
“Ушбу кўприкларни қуришдаги муҳим нарса – тижорат карвонлари ва транспортдаги муаммоларини бартараф этиш”, дейди афғонистонлик иқтисодий масалалар бўйича мутахассис Шакер Яқуби.
Нашрга кўра, ҳозирда Балх туманининг Давлатобод туманида учинчи кўприк устида иш олиб борилмоқда.
“Кўприклар каналнинг қарама-қарши томонида жойлашган, у Шўртепа, Қарқеэн, Хамааб ва бошқа қишлоқлар каби туман ва қишлоқларни боғлайди”, дейди Қўштепа каналининг лойиҳа менежери Сайид Забиҳуллоҳ Мири.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Миллий ривожланиш компанияси Қўштепа каналининг иккита катта кўприкни ишга туширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сув ресурсларини бошқариш бўйича афғон эксперти Нажибулла Садид Қўштепа каналининг ишга туширилиши Афғонистонга ҳар йили ўртача 500 миллион доллар даромад келтиришини айтганди. Шунингдек, Россия компаниялари канал қурилишига аралашмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.