Қўшработнинг сўконғич ҳокимига “ҳайфсан” берилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокимининг ходимларини сўкиб, ҳақорат қилгани ҳақида аудиоёзувлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги тушунтириш берди.

Вилоят ҳокимлигига кўра, Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Давронович Шакарбоевга нисбатан вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши билан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланган.

Маълумот учун, туман ҳокими Шакарбоевнинг ушбу гаплари тумандаги қурилиш масалалари юзасидан ўтказилган мажлисда ёзиб олинган. Аудиоёзувда ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда ходимларига ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилганини эшитиш мумкин. У ўз сўзларида “ноинсоф”, “эшаксан” ва бошқа бир нечта ҳақоратомуз сўзларни ишлатиб, мажлис қатнашчиларини, жумладан, ўринбосарини ҳақоратлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов Zoom орқали ходимлари билан ўтказган йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани учун “ҳайфсан” олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Давронович Шакарбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made