Йиғилишда сўкинган Фарғона кадастр бошқармаси бошлиғи “ҳайфсан” олди (видео)
Жамият
−
18 Май
9282Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов Zoom орқали ходимлари билан ўтказган йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат 2024 йилнинг 3 май куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бўлим бошлиқлари иштирокида ҳудудда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини бажарилиш ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича ўтказилган таҳлилий, танқидий йиғилиш жараёнида содир бўлган.
Бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган. Агентлик томонидан бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилган.
"Кадастр агентлиги бу каби ҳолатларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Ходимларнинг ишчанлик кайфиятига ҳамда меҳнат самарадорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар жиддий назоратга олинади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилади", дейилади хабарда.
LiveБарчаси