Қўшнисининг эшагини қулоғини кесган эркак жавобгарликка тортилди
Жамият
−
08 Апрель 2023
11063Бухоро вилояти Пешку туманида фуқаро қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаши оқибатида жонивор нобуд бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 6 апрель куни соат 16:00 да 1985 йилда туғилган фуқаро У.А. қўшниси фуқаро Ж.Х.га тегишли эшакни томорқа ерига зарар етказгани баҳонасида жониворнинг икки қулоғини кесиб ташлаган. Орадан вақт ўтиб, жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида ўлган.
Ҳозирда фуқаро У.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этгани бўйича тўпланган ҳужжатлар маъмурий тартибда чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Пешку тумани судига юборилган.
Ушбу жиноятни содир этиш базавий ҳисоблаш миқдори (амалда 300 минг сўм, 1 майдан 330 000 сўм)нинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солинишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлиши мумкин.