Қўшниларнинг ёнма-ён турган машиналари ёниб кетди
Жамият
−
28 Июль 2019
5826Қарши шаҳар “Шўртан” МФЙда жойлашган кўп қаватли 5-уйнинг олдида турган 2 та енгил автомобиль – Nexia ва Matiz ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Енгил автомобилларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Кўрсатилган манзилга 2 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 03:36 да етиб борган ва ёнғин соат 03:38 да қуршаб олиниб, соат 03:53 да тўлиқ бартараф этилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида 5-уйда яшовчи фуқаро А.Х.га тегишли Nexia ва Matiz русумли автомобиллар зарарланган. Ёнғин ҳолати юзасидан тергов органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь