Қурилишда янги тизимни юритиш учун алоҳида марказ ташкил этилади
Жамият
−
21 Сентябрь 2019
3250Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Қарорга мувофиқ Ўзбекистон қурилиш соҳасида “Шаффоф қурилиш” тизими жорий этилиши белгиланганди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг давлат муассасаси шаклидаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
• автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қурилиш соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
• “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини юритиш ва қўллаб-қувватлаш;
• Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва зарур дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш;
• марказлаштирилган молиялаштириш манбаларидан, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларда қурилиш жараёнини мониторинг қилишни йўлга қўйиш;
• Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини янгилаб бориш чораларини кўриш, уларнинг бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
• Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ахборот хавфсизлигига таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва унга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишининг назоратини ва мониторингини амалга ошириш, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник инфратузилмани жорий этиш ва ривожлантириш;
• ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қурилиш соҳасида иштирок этувчи идоралар ходимларининг билим ва кўникмасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
• турли ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ягона серверини ташкил қилиш, юритиш ва ривожлантириш.
Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
• Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
• асосий фаолиятдан олинган даромадлар;
• халқаро молия институтлари грантлари;
• юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
• қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь