“Янги Тошкент” Давронжон Одиловга топширилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Давронжон Қобилжонович Одилов ”Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” директори лавозимига тайинланди. Шу билан бирга у вазир ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолган. 

Маълумот учун, Давронжон Одилов Президентнинг 2021 йил 14 январдаги қарори билан, 2019 йил сентябридан буён қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Шерзод Ҳидоятовнинг ўрнига тайинланган эди. У мазкур тайинловга қадар Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги ”Gold Step Invest” МЧЖ директорининг қурилиш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Сардобадаги тошқиндан сўнг, Одилов фаолият олиб бораётган МЧЖга Сирдарё вилоятидаги ”Дўстлик” маҳалласида 37 та кўп қаватли уй қуриш топширилган. Шундан сўнг, у 2020 йилнинг август ойида Президент фармони билан ”Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Маданият ва туризм вазирлиги Маданият вазирлигига айлантирилгани ва Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Президент қарори билан Шерзод Қудбиев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланган эди. Шу муносабат билан у Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги Тошкент Давронжон Одилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг